Ҳазрат Аёлим билан урушганимизда у мени ялиниб келишимни ҳоҳлаган экан. Мен бормадим. Чунки айб унда эдида. Орадан анча вақт отгандан кегин, аёлим эрим шарқона услубда яқинлик қилади, орқамга қилади, …….. гапларни тарқатган. Энди бутун қариндош уругларга етиб болди. Мен шарманда болдим, мени аёлим ҳор қилди. Ҳатто ота-онасидан ҳам уялмади. Болмагур гаплар билан мени айблади.Мен фақат фарзандим, Аллоҳ берган нематим учун ялиниб бордим. Ялинтрди ва ҳулас конди. Ота-онаси ҳам росса мени ҳарҳил гаплар билан уялмасдан ота-онам олдида шарманда қилишди.Кегин ундан сорадим, нега бундай қилдинг десам? Аёлим айтдики агар шундай қилмаганимда бу урушганимизда мен айбдор болиб қолаятган эдим. Шунинг учун шу гап билан ҳамма айбни сенга агдардим деди.Ҳаммага жар солишни нима кераги бориди десам, энди мен кочада қандай юраман десам, менга фарқи ёқ, билганини қил деб жавоб қайтарди.Аёлим ҳижобдаку, лекин умуман номоз оқимиди. Дин билан иши ёқ.Ҳамма насиҳату, шариий ҳукмлару, ҳадислар аёлимга бефойда. Корган одам ҳижобда экан, ибодатли экан дейди. Ичида шайтон отрганини Аллоҳдан ва мендан бошқа одамлар билмайди. Фақат теле-сериал, ашула-клиплар болса болди унга.Ётоқда ози ҳоҳласа нафсимни қондиради, ҳоҳламаса ёқ. Ёки обдон қийнаб кегин розилик беради. Ҳатто нафл розалар ҳам тутиб юрдим. Базида сал қийналиб қоламан. Кочада зино қилмай, аёлларга қарамай деб, майли сабр қилай деб нафл роза тутдим. Озиб ёзиб 1 ҳафта-2 ҳафтадан кегин ҳам сорасам нафсимни ози ҳоҳламагунича қондирмайди.Энди Мени шарманда қилишганде. Ҳаммага жар солишган. Гуруримни поймол қилишган. Энди уйларига чақиртришса бормаябман. Қандай қилиб бош котариб бораман? Айтинг? Ҳудди ҳеч нарса болмагандай бораманми? Мен айбдор эдим деб бораманми? Ошларига, марака ва бошқа йигинларига умуман бормаябман. Яна адаси қилар ишни қилиб: Энди куёв бола салом-аликни ҳам йигиштриб қойибде де а деб қизига айтибди. Яна аммаси ошга куёв келмабдиде қизим, эринг келганда ҳамма айби ювилиб кетар эди деб айтибди. Астагфуруллоҳ!Ман бошқа бир солиҳа аёлга уйланмоқчиман Иншааллоҳ. Шунга нима дейсиз? Онам розилик берди. 2 чи аёлга уйланаман. Бир бева иймонли этиқодли аёлга уйланаман. Майли боласи болса ҳам майли. Энг кераклиси ибодатли болса болди.Ҳотинимга айтсам менга фарқи ёқ деди. Олдин мени таминлаб қой кегин уйлан дейди. Егани олдида. Яшашлари шоҳона. Яна нима керак ҳайронман. Тақдиримга бир айол битдиайол эмас бир сҳайтон битдиҳижобга ораниб номоз кормадинасиҳат қилдим барбир конмадисҳарқона дэб туҳмат қилисҳдигуруримни синдриб пой-мол қилисҳдийигладим йигитлик гурурим синдилойқа сув барбир бир кун тиндиқилган исҳи уъҳун уйалмади ҳамэнди йана урусҳади ҳамнафсим қондирмайди нэъҳ ҳафталабнафл роза тутдим озим ҳасталаб нима қилай ҳазратим айтинг? толиб тосҳди ҳасратим айтинг? агар сҳэр йозиб нотогри исҳ қилган болсам узр, сҳэр ҳам ҳозир йозилди. илтимос кэракли маслаҳатлар бэринг.сҳирин оглим йарим йэтим болиб қолмаслиги уъҳун оиламни усҳлаб қолдим. йоқса…., озингиз биласиз. майли сҳу айолим билан гуноҳларимни йуваман.
Ассалому алайкум! Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир хотин бу дунёда эрига озор берса, албатта, унинг ҳури ийндан бўлган хотини «Унга озор берма! Аллоҳ ҳалок қилсин сени! У сенинг олдингда келгинди бўлиб турибди, холос. Яқинда сени тарк этиб биз томон жўнайди, дейдилар», деганлар».
Термизий ривоят қилган.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қиёмат куни Аллоҳнинг наздида мартабаси энг ёмон одам, аёлига яқинлик қилиб, аёли унга яқин бўлганидан кейин сирини одамларга ёйиб юрадиган кишидир», дедилар».
Муслим ва Аҳмад ривоят қилишган.
Эру хотиннинг орасидаги шариат иши фақат иккисининг сири бўлиб қолиши керак. Эр ҳам, хотин ҳам жинсий алоқа пайтида бўладиган нарсаларни бошқаларга айтмаслиги лозим. Мазкур сирни бошқаларга айтиб юриш беодоблик, шарму хаёсизлик ва гуноҳ иш ҳисобланади. Жамиятда фоҳиша гап-сўз ва ишларнинг кўпайишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам қуйида ўрганиладиган ривоятимизда бу ишни қиладиган шахсни шайтонга ўхшатилмоқда.
Сунан эгаларининг ривоятида:
«Албатта ўшанинг мисоли худди кўчада шайтонга дуч келган урғочи шайтондан ҳожатини чиқариб олганда одамлар унга қараб турганга ўхшайди», дейилган.
Эру хотин ўз ораларидаги жинсий ҳаёт ҳақида бошқаларга сўзлаб юришлари ана шундоқ шармандали иш ҳисобланади. Шунинг учун мўъмин-мусулмон эркагу аёл ўзаро жинсий сирларини ҳеч кимга айтмасликлари керак.
Сизга қилмаган ишни қилди дея туҳмат бўлса, бунинг гуноҳи яна ҳам оғир.
Агар ҳозиргига ўхшаб четлаб юраверсангиз, айбдор бўлиб қолаверасиз. Журъат қилиб, ушбу ёзган нарсаларингиздан айтилиши керак бўлганларини икки тараф вакилларига айтинг.