Ассалому алайкум! Менинг ёшим 20 да, мен хозир мусофирдаман! Менинг онам хам чет элда юрибди, лекин дадам уйда дадамни розилигисиз онам кетганлар чет элга. Онам билан кам гаплашиб турардим, у мени кўпинча камситиб даданга ўхшайсан сенинг оиланг ундай-бундай даданга ўхшаб дангасасан деб хақорат қиларди, дадам хам онамдан норозилар, чунки онам аллақачон гунохдан қўрқмайдиган бўлиб кетганлар зино қилганлари бизларгача етиб келди, мен шуларни айтсам "сен мени ишимга аралашма хохлаганимни қиламан - шу гапинг учун мен сендан рози эмасман, ўлиб кетсанг хам барибир" дедилар, онам шунчалар гунохкор бўла туриб қарғаса ўтадими? Яна бир тарафдан мен даюс бўлиб қолмайманми? Агар онамни қарғиши ўтса ва мен уни зинокорлиги учун даюс бўлиб жаханнамга кирадиган бўлсам мен мусулмон бўлиб ўтдим нима-ю атеист ёки насроний бўлиб ўтдим нима? Шунинг учун мен насронийликни қабул қилмоқчиман! Онамни эса йўлга солиб бўлмайди, хамр ичадилар хатто ошкора! Менга қандайдир йўл борми? Агар йўқ бўлса мен умуман ўзгариб бошқа динни қабул қилиб хатто узимни ўлдиришгача хам боришим мумкин!
– Ва алайкум ассалом! Даюс деб аҳлини фаҳш устида кўра туриб инкор қилмаган кимсага айтилади. Сиз онангизни ўша ҳолини иқрор қилмай, рози бўлмай турган бўлсангиз асло даюс ҳисобланмайсиз. Аллоҳ таоло бандаларини тоқатидан ортиғига буюрмайди. Динни маҳкам тутинг. Валлоҳу аълам!