Сизга икки дунё саодатини тилаб, қуйидаги савол билан безовта қилишга рухсат берсангиз. Биз чет элда яшаймиз ва шароит тақозоси билан шу ерда ўғил фарзандлик бўлдик. Чақалоқ пешобни қилишга қийналяпти, врачга учрасак хатна қилдириш(кесиш) керак, дейишаяпти. Учи анчагина битиб қолган экан, массаж билан озроқ очилса ҳам вақт ўтиши билан яна битади дейишаяпти. Аммо бизда бир муаммо бор, бу ерда мусулмон, хатна қиладиган врач умуман йўқ. Бизнинг эса, ҳозирда Ўзбекистон бориб хатна қилдиришга имкониятимиз йўқ. Суннатни мусулмон бўлмаган врач амалга оширса ҳам бўладими? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!
Бўлаверади. Беморлиги ҳам бор экан болани.