Ассалому алайкум! Баъзи масжидларда намоздан кейин имом саловатни жаҳрий айтади қолганлар сомий бўлади кейин имом бу саловатни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам руҳига бағшида этади. Шу ишни қилиш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Жамоат имомга фақат фарз намозини бошлангандан то салом берилгунча эргашади. Саломдан кейин ҳамма зикрларни мустақил айтилса афзал. Валлоҳу аълам!