Ассалому алайкум! Онам рахматлини оламдан ўтганларига 7 ойдан ошди (Аллоҳ ўзи рахматига олиб, илоҳим барчамизни жаннатда кўриштирсин). Дадамга бошқа аёлга уйланиш масаласини аммамлар, амакиларим, опамлар ва маҳалладаги оқсоқоллар айтишди, дадам рад жавобини бердилар, лекин оилада 4 қиздан кегин битта ўғил фарзанд бўлишимга қарамай қарамай мен бу мавзуда дадам билан ҳали гаплашмадим, охирги марта аммамлар айтишганда фарзандларим билан маслахатлашиб кўрай дебдилар, балки бу масалани эшитишни хоҳламай, балки ростдан маслаҳатлашмоқчи бўлиб айгандирлар . Савол бу мавзуни ман отамга айтайми? Ёки ўша юқорида кўрсатиб ўтилган шахслар сўрагани етарлими?
– Ва алайкум ассалом! Бир оғиз сиз ҳам гапни учини чиқариб қўйишингиз мумкин. Шунда агар сиздан ҳижолат бўлаётган бўлса кўнгли ҳотиржам бўлади. Валлоҳу аълам!