Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Болалик бўлиш учун

13:53 / 03.08.2019 | Халийлия | 2871
Ассалому алайкум! Устозлар мени яқин дугонам анчадан буён фарзандли бўлолмаябти, яқинда хомиладор бўлганди у хам тушиб қолди. Энди қайнонаси дугонамни бир хотинга обормоқчи экан, у хотин битта товуқ ва битта хўроз сўйиб қонини эр-хотинга суртиса тез орада фарзандли бўлади дебти. Дугонам бу ширк, катта гунох десаям кўнишмаябди, нима қилиши керак?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мутлақо бормасин. Бутпарастларнинг бир нечта илоҳлари бор. Биттасини ризқ берувчи дейишади, бирини омад келтирувчи, бирини яхшилик, бирини ёмонлик, бирини сув, бирини темир, бирини ер, бирини осмон худоси деб тушунишади. Бизникилар ҳам айни шундай ширк эътиқодга ўтириб бўлишган. Довуд алайҳиссаломни темир худоси дейишади, гарчи лафзини пир деб ўзгартиришган бўлса ҳам. У кишига атаб жонлиқлар сўйишади. Мадад қилишини сўрашади. Нуҳ алайҳиссаломни ёғоч худоси қилиб олишган. Бу борага тегишли ҳамма ишларда у кишидан мадад сўрашади. У кишига атаб таомлар пиширишади, охлиқлар аташади. Имом Нақшбандий раҳматуллоҳи алайҳни яхшиликлар худоси, ёмонликларни даф қилувчи балогардон деб юқоридаги ишларни қилишади. Бундан ташқари фарзанд тиланадиган, ризқ тиланадиган худочаларини ҳисоби йўқ. Ўзларича ҳар бир мақбаранинг тагида шундай худоча қилиб олишган. Буни ширк ва кўпхудолик бўлишидан ҳеч қандай фарқи йўқ. Чунки у каби ишларни аслида Аллоҳ таолонинг Ўзигина қодир ва Аллоҳ таолонинг ўзидангина сўраш керак. Кўпхудолик тарихини ўқиб ҳозиргиларни “пир”ига қилаётган муомаласидаги фарқни топингчи. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat