Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик қилолмай қолса

14:34 / 18.10.2021 | Шавкат Муслимов | 995

Ассалому алайкум! Мен ният қилган эдим шу йили қурбон хайитида қурбонлик қиламан деб, лекин корона вирус сабабли бутун оила азоларимиз билан касаландик шу туфайли қурбонлик қила ололмадим. Шу кунларда қурбонлик қилсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қурбонлик қилиш икки хил бўлади. Агар қурбонлик нисоби соҳиби бўлсангиз сизга қилиш вожиб бўлади. Ўша пайтда қилмаган бўлсангиз ҳозир ўртача, бир қўйни қийматини фақир-мискинларга тарқатиб юборишингиз шарт бўлади. Агар қурбонлик нисоби эгаси бўлмай ўзингиз “ин ша Аллоҳ қурбонлик қиламан”, деб нафл қурбонлик қилишни ният қилган бўлсангиз, шароитингиз бўлмаса уни қилишга мажбур эмассиз. Лекин назр қилиб қўйган бўлсангиз, қилишингиз шарт бўлади. Бу ҳақида “Кифоя” китобидан шундай дейилган:
Қурбонликни назр қилувчи ва уни сотиб олган камбағал тириклигича садақа қилиш билан қазо қиладилар.
«Аллоҳ таолонинг йўлида қурбонлик қиламан», деб назр атаган ва ўзига вожиб бўлмаса ҳам, «қурбонлик қиламан», деб ҳайвон сотиб олган одамлар вақтида уни қила олмай, вақтини ўтказиб юборсалар, ҳайвонни тириклигича садақа қиладилар. Чунки улар бу ишни ўзларига ўзлари вожиб қилиб олганлар.
Бой сотиб олган бўлса ҳам, бўлмаса ҳам, қийматини садақа қилади.
Бир бой одам ийд кунлари қурбонлик қилиш ниятида ҳайвон сотиб олиб қўйган. Лекин қандайдир сабаб билан қурбонлик қилолмай қолса, бунинг қазосини ўша ҳайвоннинг ўзини эмас, қийматини садақа қилиш билан адо этади.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat