Шайх Ҳазратлари, Аллоҳ илмингизни ва умрингизни барокатли қилсин. Ҳазрат, тижорат молидан закотни ўша кундаги қийматидан берилиши ҳақида биламиз. Аммо бир биродаримиз “нафсга зулм бўлиб қолади” деб, “сотиб олган нархдан закот берасиз” дедилар. Саволим, мазҳабимиз уламолари ичида шу масалада ихтилоф бўлганми? Аллоҳ барчамизни ўз паноҳида асрасин.