Ассалому алайкум! 1. Мен инглиз тилини ўрганяпман йўлда кўчада умумун кундалик ишларим давомида зикр билан шуғуллангани авзалми ёки инглиз тили кўрсатувларни кўрганимми? 2. Муслима яни хижобли аёллардан яни устозлардан эркак киши бирор нима ўрганса бўладими ёу тубеда видео дарсларни кўраса бўладими? 3. Бошқа дин аёлларига ҳам қарамаслик керакми? 4. Устоз мен жамоадошларим билан бирга дарс қилиш учун гуруҳ шакаллантирган эдим унда биз инглизчада гаплашмоқчи эдик. У гуруҳга қиз болалар ҳам қўшилибди. Мен ҳозир қатнашаётганим йўқ. Саволим шуки мен ҳозир улар қизлар қўшилгани учун у гуруҳни тарқатиб юборишим керакми ёки қизлар билан дарс қилса бўладими? Гуноҳ бўлса менга ёзиладими? 5. Намозга кам вақт қолган бўлса нима қилинади, биринчи фарзни ўқиса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Сизнинг ҳолатингизда Аллоҳнинг розилиги учун илм олишингиз тўғри бўлади. Аслини олганда мўмин ҳар онда Аллоҳнинг зикрида бўлади. Зикр айнан муайян лафзларни тил билан талаффуз қилиш ила бўлиши шарт эмас. Аллоҳнинг буйруқларига сўзсиз итоат қилиш ва Ундан ўзга ҳақиқат йўқ эканини эътироф қилиш билан банда зокирга айланади.
2). Эркак киши номаҳрам аёл билан бир ерда холи қолиши, авратларига қараши жоиз эмас. Юзига эса зарурат юзасидан қараши мумкин. Фитналаниб қолишдан қўрқса буни ҳам тарк қилиши лозим.
3). Номаҳрам аёл муслима бўлса ҳам ғайридин бўлса ҳам унинг авратларига қараш жоиз эмас.
4). Ношаръий суҳбатларга йўл очиб берган бўлсангиз сиз ҳам гуноҳкор бўласиз. Аёллар аёллар билан, эркаклар эркаклар билан дарс қилишсин.
5). Суннатини ўқишга улгурадиган бўлса аввал суннатини ўқийди. Вақт фақат фарзни ўқишга етса суннатини ўқий олмайди. Валлоҳу аълам!