Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишга жойлашиш

20:08 / 26.10.2021 | avazxon ahmadjonov | 986

Ассалому алайкум! Менга яқинда Россия фирмаларидан бири иш таклиф қилди. Бу иш танишувлар сайти билан боғлиқ экан. Сайтда чат ёрдамчи оператори вазифасида ишлашим керак, инглиз тили ва компьютерни билганим учун таклиф жўнатишди. Ойлик эса сайтда амалга оширилган тўловлардан 30% ва агар кимдур совға юборса ундан хам 10% бериларкан. Бундан ташқари бонус ва мукофотлар хам таклиф қилишди. Уларга розилик беришдан олдин бу иш жоизми ёки йўқми билиб олмоқчиман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу фирманинг иши қанчалик шариатга мувофиқ эканлигини биз аниқ билмаймиз. Россиядаги танишув сайти эканлигидан унда шариатнинг эътибори бўлмаса керак деб ўйлаймиз. Шунинг учун ишида шубҳа бўлмаган бошқа жойдан иш топинг. Қолаверса, бу каби ноаниқлик асосидаги шартнома ҳам дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat