Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз вақти борасида

14:23 / 30.12.2015 | Baxtiyor Sheraliyev | 3073

Ассалому алайкум ҳурматли Устозлар! Аввало саволларимизга жавоб бераётганингиз учун сизлардан бағоят миннатдормиз. Аллоҳ ишларингизни ажрини берсин. Сизлардан намоз вақти борасида савол сўрамоқчи эдим. Ҳозир чет элда (Хитойнинг, Chongqing шаҳри) ўқиётганлигим ва бу ерда мусулмонлар кам бўлгани учун намозни деярли ўзим ўқияпман. Намоз вақтини эса www.namazvakti.com сайтидан олмоқдаман. Кеча бир покистонлик танишим намоз вақти борасида бошқа бир сайтни айтиб қолди, уни кўрсам асрдан бошқа намозларнинг вақти 5-6 минут фарқ билан тўғри келаяпти. Яъни менинг тақвимимда аср вақти 15:52, у айтган тақвимда 16:28 деб кўрсатилмоқда. Қуёшдан қарайлик десам, бу ерда қуёш бир ҳафтада зўрға бир чиқиб, қолган кунлари булутли. Илтимос, ёрдам берсангизлар, мен ўзим айтган сайтдан фойдалансам бўлаверадими ёки бошқа бирор бир манба тавсия қиласизми? Жавобингиз учун ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Намоз вақтлари мазҳабларга қараб бир-биридан озроқ фарқ қилади. Мосламангизни Карачи Ислом Университетининг методига қўйиб олсангиз ўша ҳанафий мазҳабига мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat