Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илм олиш

18:48 / 26.10.2021 | Абдуманнонов | 1089

Ассалому алайкум! Мен тиббиёт олийгоҳи талабасиман ва эшитдимки нийятимни тўғри қилсам бу дарсларим мен учун ибодат бўлар экан. Бизда жума куни жума намози вақтида дарсларимиз бор. Агар уларга давомий қатнашмасак(яни жума намози вақтида бир ҳафтада бир марта айни бир хил дарс бўлади) бизга айрим моаммолар туғилади. Саволим биз нима қилайлик?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бунда сиз тиббиёт илмини Аллоҳнинг розилиги ва мусулмонларнинг манфаати учун таълим олишни ният қилсангиз ва шу ниятга яраша ҳаракат қилсангиз, таълим олишингиз ибодат даражасидаги савобга сабаб бўлади.

2). Жума намози болиғ, эркак мусулмон учун вожибдир. Уни узрсиз тарк қилиш мумкин эмас. Шароитдан келиб чиқиб масалани ечишга ҳаракат қилишингиз керак. Таълим муассасасининг масъулларига мурожаат қилиб, муаммога ечим қилиб беришларини сўранг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat