Ассалому алайкум! Мен битта ҳадисни ўқиб қолдим. Унда “масжидда шер айтган кишини тиши синсин” дейилган эди. Бунда шер қандай манода келган ва ҳадиснинг шарҳи қандай?
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам масжидда шеър айтишдан қайтарганлари ҳақида ривоят бор. Лекин «тиши синсин» деганларини билмаймиз. Бунда уламоларимиз масжидда икки шарт билан шеър айтиш жоиз дейишган. Бири шеърда айтишдаги умумий қоидага биноан фаҳш ва ёмон сўзлардан, фахрланишдан холи бўлмоғлиги. Хусусан бу сўзлар масжиднинг ҳурматидан унда айтилиши мумкин эмас. Иккинчиси, меъёрида бўлиб кўпайиб кетмасли. Чунки Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳу масжидда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида шеър айтганлари ривоятлардан маълум. Валлоҳу аълам!