Ассалому алайкум! 1. Мута никохига икки марта рухсат берилиб икки марта ман қилинган экан. Аммо ҳадислар турлича: хайбарда, табукда, макка фатҳида, ҳайрлашув ҳажида, хуллас олти марта рухсат ва таъқиқ бўлган экан. Баъзи саҳобаларнинг "Абубакр р. а. даврида ҳам мутъа никоҳини қилардик, то Умар р.а. тақиқламагунича" деган ривоятлари ҳам бор экан. Шиаларнинг бир уламоси(Қурбон Мирзахонов) "биз сунний олимлар билан тортишганимизда юқоридаги таъқиқ ҳадисларини айтишади. Аммо Умарнинг р.а." Икки мутъага пайғамбар алайҳиссалом рухсат берган эдилар, мен таъқиқлайман ва қилганни жазолайман" деган сўзларини саҳиҳлигини исботлаб бергагимиздан сўнг "саҳоба ижтиход қилган" деб жавоб беришади(яъни Аллоҳ ва росули рухсат берган нарсани саҳоба ижтиход билан таъқиқлаган). " 2.Ўша олим: Пайғамбаримиз с. а.в.нинг "Мендан сўнг сизларга Қуръонни ва суннатимни ташлаб кетяпам" ҳадисини тўқима, аммо "аҳли байтимни" деган ҳадис жуда кўп ровийлар билан ривоят қилинган.(мутавотир эмасми?) Сунний олимлар "суннат" сўзини қўшиб сизларни алдашяпти ~деб баҳсга чақиряпти. Шу масалаларна илмий жавоб топаолмаяпман. Батафсил тушунча бериб ўтсангиз.
– Ва алайкум ассалом! 1). Шиа уламосининг гапи нотўғри. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан келган ривоятда у киши ўзлари очиқ-ойдин мутъани Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ман қилганларини айтганлар. Мен рухсат бўлган ишни таъқиқлайман демаганлар. Шунинг учун «саҳобанинг ижтиҳоди» деган гапни аҳли сунна уламолари айтишмаган. Бу гап асоссиз ва унга эҳтиёж ҳам йўқ.
وأخرج ابن المنذر والبيهقي من طريق سالم بن عبد الله بن عمر عن أبيه قال: (صعد عمر المنبر فحمد الله وأثنى عليه ثم قال : ما بال رجال ينكحون هذه المتعة بعد نهي رسول الله صلى الله عليه وسلم)
Ибн Мунзи ва Байҳақий Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умардан, у отасидан ривоят қилади: «Умар минбарга чиқиб, Аллоҳга ҳамд-сано айтди. Сўнг: «Одамларга нима бўлди-ки, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ман қилганларидан кейин бу «мутъа» никони қиляптилар?!», деди».
Ривоятдан кўриниб турибдики Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам мутъани ман қилганларини очиқ-ойдин айтиб турибдилар. Шиа уламосининг маълумотлари нотўғри ва холис эмас.
2). Бу масала аҳли сунна ва шиаларнинг асосий хилоф нуқтаси ҳисобланади. Улар аслида аҳли суннанинг ривоятларини умуман қабул қилишмайди. «Аҳли байт»нинг ривоятларидан бошқа ривоятларни тан олишмайди. «Аҳли байт» деганда Расули Акрам соллалоҳу алайҳи васаллам азвожи мутаҳҳаротларини ҳам қабул қилишмайди. Саҳобалар сўкишади. Жаброил адашиб ваҳийни Алининг ўрнига Муҳаммадга олиб тушган дейишгача етиб боришган. Шунинг учун сиз бу гапларга вақтингизни увол қилманг. Бу одамларни гапига қулоқ солсангиз сиз ҳам эртага соҳобаларни сўкадиган, Жаброилнинг омонатдорлигини инкор қиладиган бўлиб қоласиз, Аллоҳ асрасин! Валлоҳу аълам!