Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ака-сингил

12:35 / 02.04.2017 | Oydin | 6183

Ассалому алайкум! Бир танишим ажрашган ва унинг бир қизи бор. Уларни боқиш аканинг зиммасига ўтадими. Бу вожиб амалми? Акасининг ҳам ўз оиласи ва фарзанди бор.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عَنْ ثَابِتٍ قَالَ قَالَ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ مَنْ أَرَادَ أَنْ يَصِلَ أَبَاهُ بَعْدَ مَوْتِهِ فَلِيَصِلْ إِخْوَانَهُ Собитдан ривоят қилинади: «Умар ибн Хаттоб: «Ким отасига ўлимидан кейин силаи раҳм қилмоқчи бўлса, унинг ака-укаларига силаи раҳм қилсин», деди». Шарҳ: Ота вафот этиб кетди. Бола ўтиб кетган отасига силаи раҳм қилмоқчи. Агар у отасининг ака-укаларига – амакиларига ният билан яхшилик қилса, худди отасига яхшилик қилгандек бўлади. Чунки одатда амакилар доимо жиянлардан катта бўладилар. Зотан, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Отаси йўқнинг отаси амакисидир», деганлар. Демак, ота йўқ пайтида амаки отанинг ўрнига қолади. Шунинг учун амакиларни эҳтиром қилиш, уларнинг дуосини олиш, уларга яхшилик, эҳсон ва силаи раҳм қилиш худди отага қилган яхшиликлар ўрнига ўтар экан. عَنْ ثَابِتٍ الْبُنَانِيِّ قَالَ بَلَغَنَا أَنَّ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ قَالَ مَنْ أَحَبَّ أَنْ يَصِلَ أَبَاهُ فِي قَبْرِهِ فَلِيَصِلْ إِخْوَانَ أَبِيهِ بَعْدَهُ Собит Бунанийдан ривоят қилинади: «Бизга Умар ибн Хаттобнинг «Ким отасига қабрида силаи раҳм қилишни истаса, отасининг ака-укаларига силаи раҳм қилсин», дегани етган». Ибн Ҳиббон ва Бағавий ривоят қилишган. Шарҳ: Қаранг, ота-она дунёдан ўтиб кетгандан кейин ҳам фарзандларда уларнинг ҳақлари қолар экан. Фарзанд қабрида ётган отасига ҳам яхшилик қилиши мумкин бўлиб, бунинг учун у отасининг ака-укаларига яхшилик қилиши етарли экан. عَنْ سَعِيدِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم حَقُّ كَبِيرِ الْإِخْوَةِ عَلَى صَغِيرِهِمْ حَقُّ الْوَالِدِ عَلَى وَلَدِهِ Саъид ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ака-укаларнинг каттасининг кичигидаги ҳаққи отанинг боласидаги ҳаққичадир», дедилар». Шарҳ: Катта аканинг укаларидаги ҳаққи отанинг боласидаги ҳаққи кабидир. Шунинг учун оилада ота вафот этиб кетса, катта ўғил бошлиқ бўлиб қолади. Бошқа фарзандлар унинг укалари, сингиллари ва ҳоказо, ким бўлса бўлсин, отага қандай итоат қилса, катта акага шундай итоат қилиши керак. Чунки буни Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб турибдилар. Катта аканинг ҳаққи отанинг боладаги ҳаққи каби бўлишини яхши билишимиз керак. Бинобарин, отага оқ бўлишдан сақлангандек, катта аканинг ҳам дилини оғритиб қўйишдан эҳтиёт бўлиш, унинг иззат-ҳурматини ўрнига қўйиш укаларга, сингилларга лозимдир. Мусулмонларда бу ҳадиси шарифга яхши амал қилиб келинган. Оилаларда отадан кейин катта ака бошлиқ бўлиб қолган. Уни укалари оталари ўрнида ҳурматлаганлар ва унга итоатда бўлганлар. ("Яхшилик ва силаи раҳм" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat