Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўмол ўрашлик

17:13 / 25.10.2021 | Yasin | 1277

Ассалому алайкум! Бир қизни ёқтираман у қизни уйига совчи ҳам юборганман уйдегилари ҳам рози бўлган фақат у қиз менинг шартимга кўнмаяпти яни сизга уйланганимдан кегин албатта сизга рўмол ўратаман дегандим у қиз рози бўлмаяпти. Уйимдаги Онам ва опаларим барчаси рўмол ўрайди шу сабаб у қизга ҳам рўмол ўресиз деп шарт қўйган эдим. лекин рози бўлмади. У қизнинг айтишича тўйдан кейин ҳам қачонки ўзим ҳохлаб рўмол ўрамагунмча менга мажбурлаб рўмол ўратмиман деп вада беринг деди. Онам ва опаларим эса тўйдан кейин ўзимиз ўратволамиз рози бўловир дияпти тўй бўлиб ўткандан сўнг у қизнинг рўмол ўрамаслиги сабабли фитна чиқмасин бир оила бузилиб кетмасин деп қўрқаман. Шунинг учун менга маслаҳатингиз жуда ҳам зарур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало сизнинг уйингиздаги аёллар рўмол ўрагани учун рўмол ўраши керак эмас, Аллоҳ авратни ёпишни фарз қилгани учун ўраши фарз. Ўзи истаб ўрагиси келмасачи? Шунинг учун агар келажакда шу сабаб оилангизга дарз кетиши эҳтимоли бўлса, унда масалага жиддийроқ қаранг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat