Ассалому алайкум! Узтозлар мен 2017-йил ўзимдан бир ёш кичкина қизга уйланганман шу йилдан бери оилам нотинч аҳволда. Аёлим билан жуда кўп уришиб қоламиз оҳирги урушишнинг сабаби мен аёлимни нотаниш йигитларга қарагани учун жаҳил устида юзига мушт туширдим. Шундан кейин аёлим мен билан бошқа яшай олмаслигини ажрашишини айтиб онасини уйига кетиб қолди 1 ой бўлиб қолди. Урушишмизни кўп сабаблари рашк туфайли бўлади. Орамизга икки нафар ўғил фарзандимиз бор. Бу 5-маротаба кетиб қолиши. Яна мени қийнайдиган саволим аёлим билан яшаган пайтларим қандайдир ўзимда барака йўқлидиги сезаман уйига кетса барака кўпайганлигини сезаман. Шунга тушуна оламадим. Аёлимни уйидагилари яни онаси, акаси қизимиз хеч ёққа бормийда дийишвотган экан. Ҳар сафар кетганида мен аёлимни қайтариб олиб келишга борсам келмаябди. Илтимос менга тўғри йўл кўрсатинг.
– Ва алайкум ассалом! Сал кенг бўлинг, оила арзимаган нарсалар учун фидо қилинадиган нарса эмас. Имконини қилиб, оилангизни сақлаб қолинг. Валлоҳу аълам!