Бир олим маърузасида шундай деди: Дорул ҳарбда, яъни Россияда насронийларнинг молини ҳар қандай йўл билан мусулмон олса бўлади, шарти виза ва шунга ўхшаш шарт билан у давлатга кирмаган бўлсин. Устоз, шу гап тўғрими, шариатда ҳақиқатдан борми?
Дорул ҳарб – мусулмонлар билан уруш ҳолатида бўлиб турган юрт. Бугунги кунда сиз айтган давлат дорул ҳарб эмас. Мусулмон давлатларнинг у давлат билан тинчлик шартномалари бор. Бу гапнинг асоси йўқ.