Ассалому алайкум! Стол тенниси ўйнашни ёқтираман. Бир жойда стол тенниси бўйича чемпионат ўтқазилиб турилади, иштирок этиш пуллик экан, якунида 3та ўрин учун соврин ҳам бор. Аввалига бу қимор бўлса керак деб ўйлагандим, лекин умуман чемпионатдан ташқари у ерда ўйнаш ҳам аслида пулликда, соатига тўланади, ушбу чемпионатда иштирок этсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Шу қоидага тушгани учун жоиз эмас. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. Қимор икки ишдан иборатдир. Бир тарафдан пул тўланиши аниқ, нарига тарафдан тўланиши аниқ эмас. Иккинчиси пул тиккан кишининг ҳолати икки қисмга бўлинади. Тиккан пули тўлалигича ботиб йўқ бўлади ёки нариги тарафнинг молини тўлалигича тортиб келади. Валлоҳу аълам!