Ассалому алайкум! Мен бир футбол жамоаси мухлисиман. У жамоанинг эмблемасида қизил рангда соддароқ кўринишда шайтоннинг тасвири бор. Жамоанинг ҳам лақаби "иблислар". 1) Биз шу жамоага мухлислик қилсак, эмблемаси туширилган форма-кийимларини кийсак бўладими? 2) Бирон футбол жамоасига мухлислик қилиш ўшаларга тақлид қилишга кирмайдими? Яъни қиёматда улар билан бирга тирилмаймизми? Хато ёки ноўрин савол берган бўлсам минг бор узр.
– Ва алайкум ассалом! 1). Бўлмайди.
2). Тақлид қилишга киради. Аллоҳ сақласин бирга бўлиб қолишингиз хавфи бор. Ҳозирга замонда ҳамма вақт танқислиги барака йўқлигидан нолиб яшайдиган бир вақтда инсон дунё ва охирати учун фойдали уммат ва мўминларга манфаатли иш билан банд бўлиб шу ҳақида ўйлаб унга алоқадор савол бериб жавоб олиб илмини оширса янада мантиқий ҳаёт инсофли ёндашув бўлар эди. Валлоҳу аълам!