Мен ўзимнинг фермер хўжалигимда етиштирилган маҳсулотни бошқа фермер хўжалигига тўловни пул ўтказиш йўли билан амалга ошириш орқали сотишга келишдик. У маҳсулотни ташиб олиб кетди. Кейин маълум бўлишича у фермер хўжалиги банкдан кредит расмийлаштираётган экан ва мендан олган маҳсулоти учун ана шу кредит ҳисобидан тўловни амалга оширишини айтмоқда. Мана шу тўловни қабул қилишим жоизми? Умуман шариатда сотувчи олувчининг пули ҳалол ёки ҳаромлиги суриштириладими? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.