Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саховатли бўлиш

05:11 / 07.01.2023 | Doston | 664

Ассалому алайкум! Сизларга ўзимнинг ҳолатимни билдирмоқчиман. Мани касбим ҳисобчилик. Ҳозирги кунда 4 млн ойлик оламан. Лекин ишим расмий бўлмаганлиги учун давлатга даромад солиғи тўламиман. Анча олдин топаётган пулимни Оллоҳ бервоти нега ман унинг ҳақ йўли учун хайирли ва саховатли ишларга пул бермаслигим кере диб ойлигимдан 10 % пулни пулга муҳтож ойлаларга бераман диб дилимга тугиб қўйдим. Шу билан 10 % пулни аввал ўзим танийдиган оилага кейин Жахон ҳабарлари канали ва Кун.уз Ижтимоий тармоғида касал оила аъзоси бўлиб пластик картасини кўрсатиб ёрдам сўраганларга бердим. Бундан Онам ҳабар топиб интернетда ёрдам сўраганлага пул берма диб айтдила. Онам болам ёлғонга алданиб қийналиб топган пулини бермасин диб ўйлаб шу гапларини айтган бўсала кере. Телеграмдаги Жаҳон хабарлари каналида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар "Аллоҳ таоло Қиёмат кунида қўшниларим қани, қўшниларим қани диб сўраса фаришталар Эй Роббимиз, Сен билан қўшни бўлишга ким ҳақли диб сўрашганида, Оллоҳим масжидларни обод қилувчи ва бунёд қилувчилар қани" диб айтган эканлар. Шу боис ёрдам сўраганларга эмас қурилаётган масжидларга пул ўтказадиган бўлдим. Адашмасам олдинги ой даромадимдан 12 % солиқ тўлашим кере лекин ман 10 % масжидларга пул ўтқизвомман, бу кам деб 12 % пул ўтказишга ахд қилдим. Буни онамга айтганимда улар норози охангда телвизорда бир домла 1 % берсаям бўлади диб айтди дидила. Яна уйимизи таъмирлашимиз кере сани уйлантиришимиз кере диб айтдила. Онам кам пул ўтказишимни ҳоҳлавотдила. Сизларга саволим шу масалада Қурони Каримда ёки Пайғамбаримиз томонларидан бирор бир йўл йўриқ кўрсатилганми? Агар бўлмаса ўзингиз маслаҳат беринг. Шунда Ота Онамни ҳам ҳайирли ишларга жалб қилсам.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Садақа ва эҳсонларингизни муҳтожларга ўз қўлингиз билан топширганингиз афзал. Сиз яқин қариндошларингизга эҳсон қилинг. Ўндан бирини беришингиз шарт эмас. Садақа оз бўлса ҳам бардавом бўлгани яхши.
Осим ибн Умар ибн Қатодадан, у ўзига хабар берган кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам садақага қизиқтирдилар. Шунда бир киши тухумдек тиллони олиб келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Аҳли аёлимга ҳеч нарса қолдирмадим», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни олиб, отиб юбордилар ва:
«Бирингиз молини олиб келиб, аҳлу аёлини ҳеч нарсасиз қўядими?! Албатта, садақа беҳожатликдандир», дедилар
».
Шарҳ: Садақа ўзидан ортганини ҳадя қилиш ила бўлмоғи керак. Садақа қиламан, деб қизиқиб кетиб, боласига, оиласига, қарамоғидагиларга берадиган нафақасини сиқмаслиги лозим. Балки улардан ортганини садақа қилиши керак.
Баъзи ҳадисларда зикр қилинган садақа қилишга ҳеч нарсаси қолмаган кишиларда ҳам оиласининг нафақаси алоҳида бўлган. Бўйнидаги вожиб нафақадан ортганидан ҳеч нарсаси қолмаган бўлган. Болангга ҳам бермай садақа қил, деган гап йўқ. Фарзандларга, оилага, қарамоғидагиларга бериладиган нафақа вожиб бўлса, садақа нафл ибодатдир. Бу ишларнинг фарқи бор. Шунинг учун ҳамма нарсасини садақа қилиб, ҳеч нарсаси қолмади, дейилганда вожиб нафақадан ортган ҳамма нарсани садақа қилиб юбориб, ҳеч нарсасиз қолди, эҳтиёждан ташқари садақа қилиб берса бўладиган нарсаси қолмади, деб тушуниш керак.
Яна баъзи ҳолларда ана шундай кишиларнинг аҳли аёли бўлмайди, ёки аҳли аёли билан келишиб, шундай қилаётган бўладилар.
Асосий қоида – аҳлу аёлидан ортган нарсанигина садақа қилишдир. Мана, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тухумдек тиллони кўтариб келган кишига жаҳл қилиб, тиллосини отиб юбордилар, нега бола-чақангга ҳеч нарса қолдирмай, садақа қилишга олиб келасан, деб қаттиқ койидилар.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Олим кишилар одамларни садақа қилишга чақириб туришлари кераклиги.
2. Садақа қилишда ҳаддидан ошганларга танбиҳ бериб туриш зарурлиги.
3. Бола-чақанинг ризқини қийиб садақа қилиш яхши эмаслиги.
4. Ўзидан ортдириб, беҳожат бўлганда садақа қилиш яхшилиги.

Ҳасандан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Суннатдаги озгина амал бидъатдаги кўп амалдан яхшидир. Садақанинг яхшиси ўзида ҳожатига лойиқ қолганидир. Устин қўл остин қўлдан яхшидир. Ўз аҳли аёлингдан бошла. Учма-уч етказиб турган маломатга қолмайди», дедилар
».
Шарҳ: Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларига бир неча тавсияларни қилмоқдалар.
1. «Суннатдаги озгина амал бидъатдаги кўп амалдан яхшидир".
Ҳар бир амал, албатта, суннати набавийяга мувофиқ қилиниши керак. Бидъат амалнинг нафақат фойдаси бўлмайди, балки у гуноҳ бўлади, беҳуда кетади. Кам бўлса ҳам, оз бўлса ҳам, кичик бўлса ҳам суннатга мувофиқ амал қилиш, бидъатга зинҳор яқинлашмаслик керак.
2. "Садақанинг яхшиси ўзида ҳожатига лойиқ қолганидир".
Садақа қиладиган одам ўзининг эҳтиёжидан ташқари молидан садақа қилиши керак. Ўзидан ҳеч вақо қолмайдиган даражада садақа қилиш тўғри эмас.
Уламолар, ўзига ва қарамоғидагиларга кифоя қиладиган даражадаги нарсани қолдириб садақа қилиш мустаҳабдир, ўзи ва қарамоғидагиларнинг таъминотини нуқсонга учратса, гуноҳкор бўлади, деганлар.
3. «Устин қўл остин қўлдан яхшидир».
Садақа қилувчи қўл, садақа олувчи қўлдан яхшидир. Садақа берувчи қўл, яхши қўл соҳиби бўлиши учун ҳаракат қилмоғи лозим. Ҳар бир мусулмон, остин қўл-хайри эҳсон олувчи қўл, яхшимас қўл соҳиби бўлмасликка уриниши керак
4. «Ўз аҳли аёлингдан бошла».
Садақа қилишни ўзининг аҳли аёлидан, ўз қарамоғидагилардан бошлаш керак. Уларни қўйиб бегоналарга садақа қилиш дуруст бўлмайди.
5. «Учма-уч етказиб турган маломатга қолмайди».
Кунини зўрга кўраётган, топганини учма-уч қилиб рўзғорига етказиб турган кишига садақа қилмагани учун маломат бўлмайди. Валлоҳу аълам!

 "Яхшилик ва силаи раҳм китобидан"


Топ рейтинг www.uz Openstat