Ассалааму алайкум! Мен 18 ёшдаман. Савдогарман. Мен мадрасада ўқиб, сўнг олий маҳадда ўқиб, таҳассусни эгалламоқчи ва ислом умматига фойда бериш нийятим бор эди. Лекин буни имкони бўлмади. Мен ҳалол тужжор бўлиб, қилган даромадимни ислом олимлари етишиб чиқишлигига ёки етимларга сарфласам, уломолар қилган амални даражотини топаманми? Уламоларга бўлган ҳасад(ҳавас)им қийнаяпти. Ёки топаётган молимдан қилинадиган энг яхши иш қайси?
– Ва алайкум ассалом! Толиби илмлардан муҳтожларини топиб нафақасини риёсиз бериб олим бўлишига сабаб бўлсангиз иншаа Аллоҳ савоби етиб туради. Илм даргоҳларига зарур талабалар ишлатадиган нарсалар эҳсон қилсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!