Ассалому алайкум! Нафл намозини қайси пайт ўқилади?
Ва алайкум ассалом!Қуёш чиқаётганда, қиёмда турганда ва ботаётганда намоз ўқиш, тиловат саждаси қилиш ва жаноза намози ўқиш жоиз эмас. Фақат ўша куннинг асри бундан мустасно. Мазкурлар имом хутбага чиққанда ҳам макруҳдир. Субҳдан кейин унинг суннатидан бошқа нафл макруҳдир. Шунингдек, аср адо қилинганидан кейин, то шомни адо қилгунча ҳам шундай. Ким намознинг охирги вақтида аҳли фарз бўлиб қолса, фақат ўша намозни қазо қилади. Охирги вақтда ҳайз кўрган қазо қилмайди. Мана, «Мухтасар»да келган матннинг таржимаси билан танишиб олдик. Келинг, энди унинг шарҳини ва ҳар бир ҳукм қайси шаръий далилдан олинганини ўрганиб чиқайлик. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!