“Ал иқтисод фил ислам” китобида : Кредитга нарса олаётган пайтда, насия савдо деб ният қилиб олса, жоиз дейилган. Шу тўғрими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ниятнинг ўзи билан иш битмайди. Ниятга яраша амал ҳам қилиш керак бўлади. Ажнабий тилдаги кредит сўзининг икки ҳил маъноси бор. Биринчиси қарз бўлиб, унинг устига фойда берилса, рибо бўлади. Иккинчиси насия савдо бўлиб, у жоиз ишдир.