Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир одамни Имом Маҳдий деб айтиш

15:02 / 06.06.2015 | Abu_hikmatilloh | 3009

Ассаламу алайкум! Бир одамни Имом Маҳдий деб айтишлигнинг ҳукми нима бўлади? У одам ҳоҳ тирик ёки ўлган бўлсин? “Сунний ақийдалар” китобида кўрдим, лекин ҳукми ёзилмабди. Имом Маҳдий тўғрисида ақийда имомларимиз эътиқод қилиши тўғрисида нима деганлар? Вожибми ёки бошқами? Саволда хато бўлса олдиндан узр.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! http://islom.uz/content/view/1146/191/

Ҳақиқий имом Маҳдий келмагунича, бошқалар ўзларини ёки бошқаларни Маҳдий деб аташса ва “ўша ҳадисларда зикр қилинган Маҳдий” дейишса бу ёлғон бўлади ва ҳаром ишга қўл урган бўлишади.
Қиёмат ғайбий иш бўлиб, унинг ҳақиқий илми “Аълимул ғойб” бўлган Аллоҳ таолодан бошқасига маълум эмас. Қуръони Каримда : “Қиёмат илми Аллоҳгагина маълум” дейилган. Бошқа бир ўринда сиздан қиёмат қачон бўлиши тўғрисида сўрашади, уни зикр қилишдан нима ишингиз бор, унинг охирги илми Роббингиз ҳузуридадир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан ҳам қиёматни қачон бўлиши Аллоҳга маълумлиги зикр қилинган. Лекин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан бизга баъзи аломатларини айтиб берганлар. У аломатлар икки қисмга бўлиниб, баъзилари кичик аломатлар, баъзиларини катта аломатлар дейилади. Жаброил алайҳиссаломнинг иймон, ислом, эҳсон тўғрисида сўраган ҳадисларида бешта аломатини зикр қилиб ўтдилар. Бошқа бир ўринда Бухорийдан келган ривоятда “илмнинг озайиши, жаҳолатнинг кўпайиши, зино кенг тарқалиб, ароқлар ичилиб, эркаклар озайиб, аёллар кўпайиши. Ҳатто бир эркакка 50 аёл тўғри келиши” айтилган. Бу “аломатларнинг ортиданоқ қиёмат бўлади” дегани эмас. Балки қиёматга яқин бўладиган унинг аломатлари эканлиги билдирилади. Аслида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбар қилиб юборилишлари ҳам қиёматнинг аломатларидан бири ҳисобланади. Катта аломатлари эса қиёматга яқин бирин-кетин одатга хилоф равишда содир бўлади. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда улардан 10таси зикр қилинган. Ўша катта аломатларидан бири охири замонда имом Маҳдийнинг келишлари, Исо алайҳиссаломнинг у кишига иқтидо қилиб намоз ўқишларидир. Имом Маҳдийга таълуқли бўлган ривоятлар ровийларнинг кўплиги жиҳатидан маънавий мутавотир даражасига етган. У киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хонадон аҳлидан бўлиб, 7 йилгача ҳукумронлик қиладилар. Дунёни адолатга тўлдирадилар, Дажжолнинг ўлдиришда Исо алайҳиссалом у кишига ёрдамга тушадилар. Исо алайҳиссалом намозда у кишига иқтидо қиладилар. Ҳофиз ибни Қоййюм “Ал манорул Муниф”, Муҳаммад ибни Аҳмад Сифорийнинг “Лавоиҳул анварул баҳиййа”, Аллома Маръий ибн Юсуф “Фавоидул фикр” китобларида, имом Қуртубий “Аттазкироту фий аҳвалил мавта ва умурил ахироҳ”ларда имом Маҳдий ҳақида зикр қилишган. У зотнинг ҳақларида келган ҳадислар “Муснади Аҳмад”, “Сунан Термизий”, “Абу Довуд”, “Ибни Можа”, “Ҳоким”, “Табароний”, “Абу Яъло Мусилий” ва “Баззор” каби ровийлар тарафидан зикр қилинган. У кишининг келажакда келишларига иймон келтириш аллома Сифорийнинг қавлларига кўра вожиб амал ҳисобланади. Саййид Ҳусайн Маданий роҳимаҳуллоҳ “Ал холифатул Маҳдий фил аҳадисиссаҳиҳа” номли асарларида имом Маҳдий ҳақларида айтилган 37та саҳиҳ ҳадисни келтирганлар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat