Биз ҳозирда оиламиз билан чет элда яшаймиз. Бу ердаги уйлар асосан кўп қаватли ва жуда тордир. Ҳар бир уйларнинг эшиги олдида маҳсус чиқинди ташлаш жойи бор ва бу чиқинди (мусор) лар махсус кунда махсус пакетларга солиниб, турига қараб ташланади. Тор бўлганлиги сабаблими ёки бу ер одамлари бошқа динда бўлганликлари учун, исрофни унчалик билишмайдими ва ёки бошқа сабабларданми билмадим, лекин шу ташланадиган чиқиндилар ичида ишлатишга яроқли нарсалар (оёқ кийимлар, уст кийимлар, уй буюмлари ва шунга ўхшашлар) ташлаб юборилади. Ташланган нарсаларни махсус машина олиб кетади (аммо қаерга олиб кетилишини билмайман, тахминимча ёқиб юборишади) Саволим шуки, шу ташланганлардан яроқли нарсаларни олиб, ночорларга берсак бўладими? Бундан савоб бўладими? Ёки олиш мумкин эмасми?