! Саволим қуйидагича. Бир Олим инсонни олдига одамлар савол билан мурожат этганларини бир неча марта гувоҳи бўлдим. Одамлар у кишига қуйидаги савол билан мурожаат қилишган. Эр хотинига Талоқ лафзини ишлатиб, талоқ қўйган. Талоқ тушган, тушмаганини билиш учун ёки, нечта талоқ тушганини билиш учун ўша инсондан сўрашганда “Талоқ тушгани йўқ, бунақа вақт Талоқ тушмайди, бунака пайт Талоқ лафзини минг марта ишлатсанг ҳам Талоқ тушмайди” дейдилар. У киши Талоқ сурасидаги 1-оятни далил қилиб кўрсатадилар. Яна айтадиларки, “Сунний Талоқдан бошқа хеч қандай талоқни тан олмайман” дейдилар. Яъни, Аёлга поклик пайтида талоқ қўйиб, уч ҳайздан пок бўлгандан кейин битта Талоқ тушади дейдилар. Шайх Ҳазратлари, у кишининг гаплари қанчалик ўринли? У кишининг гапларини қабул қилса бўладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу одам ижтиҳод қилишга ҳақи йўқ, одам экан. Унга одамлар савол беришмасин.