бир дўстимнинг хохиши билан қуйидаги саволни сизга бермоқчиман. У дўстим Аллоҳни яккаю ягоналигига ва Аллоҳ ҳеч бир яратган нарсаларига ўхшамаслигига ишонади. Савол: Дўстимни ҳар хил хаёллар қийнайди. У хаёлида Аллоҳни сўкади, лекин у буни ҳоҳламайди. Шунақа фикр хаёллар ўзидан ўзи келаверади, ўзини фикр хаёлини бошқара олмайди, тавба тасбеҳлар айтса йўқолади ва лекин яна такрорланади. Шунақа вазиятда у нима қилиши керак? Бу шайтоннинг васвасасими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу шайтоннинг васвасаси ва ундан ҳам оғир нарса. Бундай нарсани хаёлга келтириб ҳам бўлмайди.