Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сафарда

22:17 / 26.05.2022 | Удлинитель Аккаунт | 672

Ассалому алайкум! Бизнинг уйимиз Наманганда, Бинту содиқда эълон қилинган психолог Мадина Жўраевани ҳилол нашр залида бўлиб ўтадиган анжуманга махрамсиз борсам бўладими кундузи бориб кечга томон қайтиладику, ўғлим ҳали 13 балоғат ёшига етмаган хўжайнимлани машиналари ёқ, у киши бирга боргани кўнмайдилар ҳам.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Маҳрамсиз сафар қилишингиз жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлга уч кеча ва кундузлик масофага маҳрамсиз сафар қилиш ҳалол эмас” деганлар. Аёл киши маҳрамсиз сафарга чиқса-ю, маҳрамлари уни қайтармасдан унга рози бўлиб турсалар, барчалари гуноҳда баробарлар.

وعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ قال : سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ :"مَنْ رَأَى مِنْكُمْ مُنْكَرًا فَلْيُغَيِّرْهُ بِيَدِهِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِلِسَانِهِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِقَلْبِهِ وَذَلِكَ أَضْعَفُ الْإِيمَانِ". رواه مسلم

Абу Саъид Худрий розияллоҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирортангиз гуноҳ ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин агар унга қодир бўлмаса, тили билан ўзгартирсин, агар бунга ҳам қодир бўлмаса, қалбида унга норозилигини билдирсин ва бу иймоннинг энг заифлигидир» дедилар». 
Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat