Ассалому алайкум! Аллоҳ ишларингизга барокотлар берсин. Ҳозирги пайтда инсонлар турли хил нарсалар ўйлаб топишган. Шулардан биттаси битбокс деб номланади. Яъни, бу оғизда ҳар хил товуш чиқариб мусиқа яратиш. Бу нарса Европада оммалашган. Шу билан бирга Ўзбекистонда ҳам. Айрим ёшларимиз шу билан шуғулланишяпти ва бу оммалашиб бормоқда. Шу нарсага динимизда қандай ҳукм бор? Жавоб учун раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Бунинг ўрнига икки дунёсига фойда бўладиган ишлар билан машғул бўлсин. Инсон бунинг учун яратилган эмас.
عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ : لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар. (Сунани Доримий). Валлоҳу аълам!