Ассалому алайкум! Аксарият имомларимиз ва сизни савол жавобларингизда ҳам солиқларни тўлашга ва коммунал тўловларни ҳам ўз вақтида тўлашга тарғиб қилинади лекин шу туланган солиқлар ўғриланишини хеч ким гапирмайди. Халқни ҳаққини ким талаб қилади? Шариат фақат аввом халққами?
– Ва алайкум ассалом! Ўғрилик, порахўрлик ва халқнинг мулкини ейиш ҳаром эканлигини имомларимиз ҳам такрор-такрор айтишади. Масжидда маъруза эшитадиганлар ҳаммалари бунга гувоҳлар. Халқнинг ҳаққини талаб қилиш ҳар бир фуқаронинг ҳаққидир. Имомнинг вазифаси шариат аҳкомларини баён қилиш, балки ҳақ талаб қилиш эмас. Сиз айтганингиздек ҳеч қайси имом аҳкомлар авом учун, амалдорлар амал қилмаса бўлади деган гапни гапирмаган ва гапирмайди. Валлоҳу аълам!