Ассалому алайкум! Биз тарафларда тўйдан кейин келин тараф ҳам куёв тараф ҳам чақирди деган урф-одатни қилишади. Келин қилса куёв тарафдан кўп одам келишади. Куёв қилса келин томондан. Динимизда шу ҳақида нима дейилган. Биз ҳам чақирди қилсак жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Динимизда бундай нарса йўқ. Бу одамлар ўзлари ўйлаб топган бидъатлардан бири бўлиб, исроф ва бемаъниликдан бошқа нарса эмас. Валлоҳу аълам!