Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ucell ва Belinee

07:53 / 18.02.2016 | Solijon ibn Abduqodir | 4237

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, лоторея ўйини ҳаром эканлигини биламиз. Мени ўйлантирган нарса мобил телефон компаниялари ташкил қиладиган мукофотли ўйинлар ҳукми қандай? Масалан: маълум бир муддат ичида телефонингизга маълум миқдорда маблағ солиб ишлатсангиз ўйин иштирокчиси бўласиз. Ўйин вақтида номерингиз чиқса мукофот беради. Табиийки пулни телефонга бу ўйинда иштирок учун эмас, балки ишлатиш учун солинади. Шу ўйин ҳаром эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Кўпчилик тарафидан пул тикилиб, уюштирувчи ўз ҳиссасини олиб, ўша тикилган пуллардан ютуқ уюштириб, иштирокчиларнинг бирига мукофот қилиб бериш қимор ҳисобланади. Агар компаниялар ўзлари тарафидан ютуқ белгилашса, бунинг ҳеч қандай зарари йўқ. Бошқа компанияларни қўйиб муъаййан ўша компаниядан фойдаланганингиз учун имтиёз тариқасида берилган пул қиморга кирмайди. Бу худди супермаркетлардаги “Биздан кўп фойдаланганингиз учун сизга махсус чегирма ёки мукофот” каби бўлган бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat