Ассалому алайкум! Мени бир армрестлер танишим бор. Жаҳон ва Осиё чемпиони бундан ташқари кўплаб мусобақаларда қатнашган. Яқинда бир нарсани айтиб қолди. Ушбу чемпионатларда хомийлардан йиғилган пуллардан ташқари чемпионат бадали ҳам бор экан. Қанчадир миқдорда бадал тўлаб қатнашилади. Ютган одамларга пул тақсимланади. 1) Бу ҳолатда ютган пули ҳалолми? 2) агар харом бўлса шу пайтгача чемпларда ютган пуллари ва уларга олинган нарсалар оила фарзандларига сарфланган пуллар ҳукми қандай бўлади? 3) Қандай холатда чемпионатда қатнашиш ва ютилган пуллар ҳалол бўлади?
– Ва алайкум ассалом! 1). Кўпчилик ўртага пул ташлаб, натижада ютуқ бир кишига бериладиган иш қимор ҳисобланади.
2). Чамалаб ўша қисмини ажратади. Эгаларни топиш имкони бўлса, топиб беради. Имкони бўлмаса, савоб умид қилмасдан садақа қилади.
3). Бир томон совринга пул тикиб ўзи ўйнамаса ва ўйинчилардан бошқа ҳеч қандай тўлов олинмаса қўйилган совринни олса бўлади. Валлоҳу аълам!