Ассалому алайкум! Мен Карея давлатида ишлайман кунига 11 соат лекин иш вақтида 20 минут ишлаб 30 минут дам оламиз яни станокка буюмни солиб уни қизишини кутамиз буни катта бошлиқларимиз ҳам билади лекин индамайди шу қилган ишимизда топган пулимизга ҳаром аралашиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Ишингизнинг тартиби шундай бўлса ёки бошлиқларингиз бунга рухсат берган бўлишса зарари йўқ. Валлоҳу аълам!