Ассалому алайкум! Баъзида ухлаганимда ёнимга одам қиёфасида нимадир келади, лекин аниқ биламан одам эмас. Баъзилари мендан яшириниб, мени кузатади. Баъзилари қоп-қора бўлади. Менга ташланганлари ҳам бор. Ташланганда худони эслашим билан қочади. Диндан чиқишимни сўраганлари ҳам бўлган. “Йўқ” деганимда кетган. Баъзиларини нигоҳи жуда совуқ қўрқаман. Худони эслаб, Худога ишониб курашишга ҳаракат қиламан. Баъзилари билган дуоларимдан кетади, баъзиларини кетиши қийин, баъзилари яхши уйғоқлигимда ҳам учраб ёрдам беради. Болалигимдан буён шу аҳвол. Илтимос, маслаҳат беринг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу жинлиги аниқ. Ибодатингизда мустаҳкам бўлинг. Валлоҳу аълам!