Ассалому алайкум! Рўзадор кишига уйқусида маний келса, уйғонгач “ғусл қилиб рўзам очилади” деб қалбидан шубҳа қилиб ғусл қилмаса ва таҳорат билан намоз ўқиса. Кейин орадан бир неча кун ўтиб устозлардан “агар маний келса рўзадор киши ғусл қилса бўлади” деган жавобни эшитса, бу киши энди нима қилиши керак? Намоз ва рўзаси нима бўлади?
Ва алайкум ассалом! Рўзанинг шарти топилгани учун рўза дуруст. Намознинг шарти бўлган жунубликдан покланиш бўлмагани учун намозни қайта ўқийди. Валлоҳу аълам!