Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қиблага юзланиш

22:17 / 01.11.2021 | Мубинхон | 1149

Ассалому алайкум! Кифоя китобида намознинг шартлари бўлимида қибладан 45 градусгача ўнга, 45 градусгача чапга юзланиб намоз ўқиш жоиз дейилган. Намозга оид фатволар китоби 1 фатво Изоҳида: "Ҳозирги илм-фан тараққий этган даврда, фалакиёт ва жуғрофия илмлари чуқур ўрганилиб келинаётган бизнинг асримизда қадим замондаги тахминий маълумотлар билан қаноатланиш маъқул эмаслигини ҳисобга олиб, ҳозирги вақтда қиблани фақат компас ва қиблани аниқлаш асбоблари ёрдамида топиш тавсия этилади." ‌Савол: кўп жанозаларда кўчага қараб қунга қараб тахминан қиблага юзланишади. Компасга қарасам қибладан 50-70 градусгача ўнга яъни 240 дан 285 оралиғида эмас.Лекин ҳозирги замонда жамоанинг кўпчилигини қўлида қиблани аниқлаш асбоблари бор.Нима қилиш керак, шу ҳолатда жаноза намози ўқиш жоизми,? олдин ўқилган яни ҳозирги кунларда этиборсизоикдан қиблани чегарига тескари ўқилган жанозаларнинг ҳукми қандай бўлади.?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги жиҳозлардаги компаслар ҳам хато кўрсатаётганини кўриб турибмиз, шунинг бу борада фатво ва ҳукмга амал қилавериш керак. Намоз ўқигандан кейин қибла 45 градусдан камда бўлса дуруст бўлади. Аммо имкон бўлса, тўғрисини топсин. Бўлмаса, қибла тарафга юзланса кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat