Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тақдир

22:07 / 01.11.2021 | Jaloliddin Abdullayev | 1404

Ассалому алайкум! Ёшим 21 да. 3 ой олдин россияга ишлагани келдим. Келишимдан олдин бир қизга кўнгил қўйдим. Бироз муддат суҳбатлашдик ишхонада. шароитим йўқлиги туфайли совчи жўнатолмадим. Бу ерга келганимдан кейин ишларим яхшиланди. Кейин ҳолис уйланишни нийят қилдим. Келганимдан кейин отам вафот этдилар уйга боролмадим шу сабабли онамни совчиликка жўнатолмадим. Яқинда эшитишимча у қиз биров билан унаштирилибти. қайғуга ботдим. Юрагимга ҳеч нарса сиғмаябти. Сабабини қилолмадим ҳамма айб ўзимда деган ҳаёллар ташвишга солябти. Ҳозир олдимда бир йўл бор ишхонадаги аёллар орқали у билан боғланиб унаштирувни бекор қилишини айтиш. У бу ишни қилишига 70 фоиз ишонябман, лекин бундай қилмаслик учун ҳар куни ўзим билан кўрашябман. Тақдир бўлса бундай қилмасам ҳам бирор сабаб билан унаштирув бекор бўлиши мумкинми? Нима қилишга хайронман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Асло бундай қимлманг. Мажозий муҳаббат вақтинча бўлади. Кўпроқ тавба ва тистиғфор айтинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким бировнинг хотинини эридан айнитса биздан эмас” деганлар.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَخْطُبُ الرَّجُلُ عَلَى خِطْبَةِ أَخِيهِ حَتَّى يَتْرُكَ الْخَاطِبُ قَبْلَهُ أَوْ يَأْذَنَ لَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ 

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши ўз биродарининг совчилиги устига, ундан олдинги совчи тарк қилмагунча ёки унга изн бермагунча, совчи қўймас», дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.
Шарҳ: Биров совчи қўйиб турган жойга унинг устидан совчи қўйиш ҳаромдир. Фақат биринчи совчи қўйган одам келиша олмай, совчиликни тарк қилганидан сўнг ёки унинг ўзидан изн олгандан сўнггина совчи қўйиш мумкин.
Чунки бировнинг совчилиги устига совчилик қилиш биринчи совчининг ҳаққига тажовуз қилишдир.
Бу иш туфайли кишилар ўртасида низо, хусумат, адоват ва уруш-жанжаллар чиқади.
Шу билан бирга, бирданига бир неча киши совчи қўйган, иш пишмай турган бўлиши мумкин. Улардан ҳеч бири билан жиддий муомала қилинмай, иккиланиш ва маслаҳат ҳолати бўлиши мумкин. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat