Ассаламу алайкум! Аллоҳга шукур барча саволларимизга жавоб бермоқдасизлар, сизларга катта раҳмат. Бир илтимос бор эди бу ҳам бўлса макруҳ деб жавоб берганларингизда қайси бири эканлигини айтиб кетсангизлар, кўп китобларда ҳам шундай. Бизда эса бу макруҳни ажратадиган катта илм йўқ. Бир таклиф бор эди, қонун қоидаларингизни биттасини ўзгартиришни иложи борми? У ҳам бўлса бир савол жўнатишни ўрнига 4 қилса бўладими. Мисол учун намозга оид савол бўлса фақат намоз ҳақида, ёки таҳорат ҳақида бўлса, фақат таҳорат ҳақида. Бу нарсани таклиф қилганимнинг сабаби кўпчиликка шу қулай экан. Энди саволга ўтсам “Фотиҳа” сурасидан кейин бир сура ёки бир узун оят ёки қисқа уч оят дейилган. “Фотиҳа” сурадан кейин ўзим ёқтирган бир оятни уч маротаба ўқисам бўладими, ёки учта сурадан бир оятдан ўқисам? Иккинчи ракъатга “Фотиҳа” сурадан кейин, қисқа уч оятлик, ёки тўрт оятлик, ёки беш оятлик сураларни ўқисам бўладими? Жавоб учун каттадан катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Нафл намозларда ўқиса бўлади. Уч сурадан ўқилган уч оят маънолари бир-бирига зид бўлмаслик шарти билан. Валлоҳу аълам.