Ассалому алайкум! Менинг онам сил касаллигига чалинган, яқинда даволаниб чиқди ва қон босимидан ва юрак ишемик касаллигидан ҳам азият чекмоқда. Онамга рўза тутиш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳолатига қарайди. Тутолса тутади, соғлигига зарар қилса фидясини беради. Ёки қишнинг қисқа кунларида қазосини тутиб беради. Валлоҳу аълам!