Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўй учун йиғиладиган пул

21:07 / 21.01.2014 | Quran | 2643
Устоз! Бизлар дўстларимиз билан уйланишимиздан олдин келишган эдик, ким уйланса 5.кг мол гўштига чамалаб пул йиғамиз деб. Бизларнинг ҳеч қайсимизда ўша вақт шарият илмлари бўлмаган, Алҳамдулиллаҳ ҳозирда бирқанчамиз Аллоҳ қодир қилгунча илм олмоқдамиз. Бу келишган пулимизни ўша вақтда уйланган дўстларимизга йиғиб берганмиз, ўша вақтда мол гўшти 15минг сўм эди. 75 минг сўм берганмиз. Ҳозирда мол гўшти 19 минг сўм бўлди. Уйланган дўстларимиз бизларга 95 минг сўм беришади. Пул устига пул қўшиляпти, бу рибога кирадими ёки кирмайдими? Шу ожизлик билан берган саволим ноўрин бўлса узр сўрайман. Қимматли вақтингизни аямай эътибор берганингиз учун ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўша тўйга берган пулни қарз деб ҳисобласангиз. Қайтараётган пайтда қийматини бериш керак бўлади. У эса рибо бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat