Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёллар билан саломлашиш

16:38 / 17.11.2015 | dilmurodxoja | 3943

Ассаламу алайкум! Телеграмдаги сабоқлар “Бот”и орқали Ҳазратимизнинг бир сабоқлари келиб қолди Иқтибос: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари. 71-сабоқ “Чиройли аёлларга, шунингдек, бидъатчи, беҳаё, фосиқ ва кофир кимсаларга салом берилмайди ва алик олинмайди” «Ижтимоий одоблар» китобидан @Сабоқлар_бот Иқтибос тугади. Агар биз бир идорада ишласак, у жойда биз билан чиройли аёллар ҳам бирга ишласа, (ҳатто бир хонада) улар билан салом-алик қилиш жоиз эмасми? Уларнинг саломига алик олмасак, вожибни тарк қилганимиз учун гуноҳкор бўлиб қолмаймизми? Унинг устига ҳамкасблар орасида турли тушунмовчиликлар ҳам келиб чиқиши мумкин. Агар Ҳазратимизнинг сабоқларини нотўғри тушунган бўлсам Аллоҳнинг Ўзи кечирсин. Шунинг учун бир хулосага келишдан олдин сизлардан сўрашни жоиз деб топдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Фиқҳий китобларда “Аёлларнинг саломига алик олиш вожиб эмас” дейилган. Аёллар билан зарурат юзасидан, ундан бошқа чора қолмаган ҳолатда сўзлашишга рухсат берилган. Сиз айтган аёллар ҳам муслима бўлсалар керак. Шариатда айтилган нарсани инкор қилмасалар керак. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat