Ассалому алайкум! Хурматли устозлар, ўқув марказида ўқишни учинчи кунидан шартнома беришди ва унда "Ушбу шартноманинг 3-бандида белгиланган шартнома суммасини 100 % иккинчи дарсдан тўлов тарзида ва тўлиқ ҳажмда тўлайди, ўз вақтида қилинмаган тўлов учун ойлик тўловни 10% пеня хисобида қўшимча тўлов қилинади" ёзилган экан. Мен пеня борлиги учун рози бўлмадим ўқишни давом этишга. Бошида бизни таклиф қилганда 1-дарс проба деб текин деганди, энди бўлса шу кунга пул ундиришмоқда, ўқишга рози бўлганимиз учун деб, ўқишни давом этирсак хам шу кунга пул олишар экан, агар 1-кун ёқмаса ўша кун кемаса шу куни пулини олмас экан. Хозир биздан 2 кунга эмас 3 кунга пул сўрашмоқда, бу ишлиги жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Айб сизлардан ҳам ўтган экан. Сизлар ўша биринчи кунги ўқишга ҳам бормай туриб шартномани яхшилаб ўқиб чиқишингиз керак эди. Энди келишинглар. Валлоҳу аълам!