Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исломнинг моҳияти нима?

00:00 / 26.01.2007 | eski savollar | 3911

Ассалому алайкум! Муҳтарам Шайх жаноблари! Аввалам бор сиз бизни қизиқтирган мавзулардаги саволларга жавоб бераётганиз учун сизга ва сизнинг оила аъзоларингизга барча самимий тилакларни йўллаб қоламиз ва навбатдаги бизни ўйлантириб келаётган саволимизни сизга йўлласак: -Исломнинг моҳияти нима? (бу савол аслида менга бир инсон тарафидан берилган эди, мен ўзим тушунганимча жавоб берсам, у инсонни қониқтирмади, кейин ўзим ҳам қизиқиб қолдим, шунга сизнинг таърифингизга муҳтожман) -Диний илм олинаётганда Қуръон оятлари ва ҳадисларни ёзишимизга тўғри келади, ана шу ёзилган варақлар, ёки эски Қуръон варақлари ёки деворларга безак учун оят ёзилиб ишланган плакатларни баъзилар ёқиб юбориш керак деса, баъзилар мозорга олиб бориб кўмиш керак дейди. Яна баъзилар том тагидаги чердакларда сақлаб қўйиш керак дейишади. Ақлга таянганимизда ёқиб юборган афзал, лекин энг тўғри жавоб қандай?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Исломнинг моҳияти бандаларга икки дунё саодат йўлини кўрсатишдир. Бунинг учун керакли бирча нарсалар динимизда бор. Исломда сиз билан бизга берилган барча буйруқлар ва бизга қилинган ҳамма қайтариқлар айни шу йўлда хизмат қилади.
Бу ҳақиқатни тушуниб олишимиз учун шариятнинг мақсадлари нималардан иборат? - деган саволга жавоб беришнинг ўзи кифоя. Бу саволга Ислом уммати ўн беш асрдан буён бир овоздан, Ислом шариятининг мақсадлари; динни, жонни, ақлни, наслни ва молни асрашдан иборат, деб жавоб бериб келмоқда. Бугунги кунда кўтарилаётган инсон ҳуқуқлари масалалари шу беш муҳим нарса; дин, жон, ақл, насл ва молни асраш, муҳофаза қилиш ҳақида кетмаяптими? Албатта, шу ҳақда кетмоқда. Бугунги кунда масала қилиб кўтарилаётган инсон ҳуқуқлари ҳам худди шу беш асосий нарса атрофида айланади. Ислом кишиларни бирор ишга буюрган бўлса ушбу беш нарсани асраш учун буюргандир. Ислом кишиларни бирор нарсадан қайтарган бўлса ушбу беш нарсани муҳофаза қилиш учун қайтаргандир.

2. Мазкур нарсаларни куйдириш яхши экани фиқҳ китобларда айтилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat