Ассалому алайкум! Мен бир синглимиз номларидан ёзяпман. Синглимиз хозирда Европанинг бир давлатида ўқиб ва ишлайдилар. Бундан бир йил олдин турмушга чикиб, бир ойдан кейин талоқ бўлиб ажрашиб кетган эканлар. Диний илмлари олдин бўлмаган, қилган ишларидан жудаям пушаймон ва хозирда тавба қиладилар. Олдин идда тўғрисида умуман билмаганлар, яқин кунларда мен айтганимдан сўнг ўқиб, тушундилар ва қаттиқ пушаймонлар. Мени саволим шундан иборатки, хозир нима қилишларини билмаяптилар? Қаерда идда ўтришлари керак? Олдинги эрлари, уйдан хайдаб чиқариб юборган ва хозирда ўзлари якка яшайдилар. Идда давомида иш ва ўқишлари тўхтатиб турмушлари шарт бўладами? Чунки бошқа давлатда бўлганлиглари учун ишлашлари керак экан, ўзларини тассаруфларидан чиқиш учун ва идда пайтида таминлайдиган одамлари бўлмагани учун. Илтимос йўл кўрсатсангиз!
– Ва алайкум ассалом! Бу воқеа бир йил олдин бўлган бўлса, у аёлнинг идда муддати тугаб бўлган. Унга амал қилмагани учун гуноҳкор бўлган. Тавба ва истиғфор айтиши керак. Валлоҳу аълам!