Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ФАЗИЛАТЛИ ШАЙХ ХАЗРАТЛАРИГА ДАВРА МАРОСИМИ ХАКИДА САВОЛИМ

00:00 / 15.07.2008 | eski savollar | 4723
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ УСТОЗ! Сизга бир савол билан мурожаат килишга рухсат берсангиз. Кимматли вактингизни олган булсам узр сурайман. 1. Мусулмончиликда улган инсонни буйнидаги укилмай колган намозлари ва тутилмаган рузалари каффороти кандай? Улган инсонни якинлари бундай холатда нима килишлари керак? Яна шу масалага алокадор "Давра" маросими хакида, уни утказилиши, тартиблари хакида маълумот берсангиз? Шариатда "ДАВРА" деган маросим борми? 2. Хурматли устоз сиз билан учрашиш ниятим бор. Сизни кургим, зиёрат килгим, сиздан сурайдиган куплаб саволларимни юзма-юз туриб сурагим келади. Сиз билан учрашишни иложи булса, илтимос манзилингизни беролмайсизми? Мен Наманган вилояти, Чуст шахрида истикомат киламан. Сизни мухлисингизман. Китобларнигизни кунт билан укийман, дискларингизни диккат билан эшитиб, томоша киламан. Агар телефон оркали булса хам сухбатингизга етишсам узимни бахтиёр хис килган булардим. Биз тарафларга хам бир келсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Ким узрсиз, ҳатто имо билан ўқишга қодир бўлиб туриб олти намоздан зиёдни қолдирган бўлса каффорот беришни васият қилмоғи лозимдир. Рамазонда узрсиз рўзасини еган одам ҳам шунга ўхшашдир.Уларнинг фидяси ва каффороти қолдирган меросининг учдан биридан берилади. Ўлганнинг валийси фидяни ўз ҳисобидан берса бўлади.Фидя ва каффоротнинг миқдори бир кунлик намоз учун ярим соъ буғдой (1087, 5 гр) ёки унинг қиймати ва бир кунлик рўза учун ҳам шунча бўлади.Киши ўзи ҳаётлик чоғида ўқимаган намозининг каффоротини тўлаши мумкин эмас. Аммо рўзаникини, унинг қазосини бажаришга кўзи етмаса беради.Меросхўрлар ўлган шахснинг қазо намозларини ўқиб қўйиши мумкин эмас. Чунки намоз шахсий баданий ибодатдир.Қазо худди адодек бўлади. Давра ҳақида ихтилоф бор. Баъзилар давра қилиш мумкин эмас дейдилар. Бошқалар мумкин дейишади. Унда кишилар даврада туриб олиб, маълум тўловни маййитнинг намозлари ва рўзаларига етадиган миқдорда бир-бирларига «ҳадя» қиладилар. 2. - Ўзингиз намоз ўқийдиган масжид имомидан сўрасангиз, манзилимни айтиб беради.

Топ рейтинг www.uz Openstat