Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фатво

00:00 / 09.03.2007 | eski savollar | 3163

Асалому алайкум биз бир гурух сизнинг мухлисларингиз Тожикистонниг Турсунзода шахридан сизнинг мавзуларингизни укиймиз ва амру маъруфларингизни эшитамиз Оллохдан сизга саломатли тилаб бизни саволимизга жавоб беришингизни илтимос килиб сураймизНаскига махс тортиш тугрисида бизга ботавсил сахих хадислар билат тушунча берсангиз.Оллохдан сизга соглик панох тилаймиз сволимизни жавобини кутамиз?бу савол бир махала масчиди номоз хонлари саволи .


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Ал-Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдилар ва икки жавробларига ҳамда ковушларига масҳ тортдилар». 
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдаги «жавроб» нима эканлигини уламоларимиз узоқ таҳлил ва баён қилганлар. «Жавроб» сўзи асли «кавроб» бўлиб, араб тилига бошқа тилдан кириб қолган экан. «Қомусул Муҳийт» ва «Лисонул Араб» номли энг мўътамад луғат китобларда айтилишича, «жавроб» кишининг оёқларига ўраладиган нарса экан. Буни машҳур уламолардан Тийбий ва Шавконийлар ҳам тасдиқлашган. Шавконий: «Махси юмшоқ ошланган теридан қилинади, чориқ унинг устидан кийилади, «жавроб» эса чориқдан ҳам катта бўлади», деганлар.Ибн Арабий, ал-Айний ва бошқа уламолар «жавроб» жундан тўқилган бўлиб, ўта совуқ ўлка одамлари кияди», деганлар. У руслардаги «пийма» номли оёқ кийимига ўхшаш нарсадир.
«Жавроб» ҳақида уламоларнинг гаплари турлича бўлиши, ул оёқ кийимининг ҳар юртда ҳар хил бўлишидандир. Бунга «дўппи» деб аталган бош кийим турли юртларда турлича бўлиши мисол бўла олади.
Абдурраззоқ ривоят қилишларича, Абу Масъуд ал-Ансорий жавроби ва ковушига масҳ тортар экан. Нима бўлганда ҳам, ҳамма масҳ муддатида юриб туришга, сув, лой каби турли нарсаларни оёққа ўтмаслигига молик бўлиши кераклигига иттифоқ қилган.
Ҳозирги пайтда баъзи араб юртларида юпқа латтадан бўлган замонавий пайпоқлар «жавроб» дейилади. Баъзи бир одамлар ана шу «жавроб» ҳадисда зикр қилинган «жавроб» деб, унга ҳам масҳ тортса бўлади, деб фатво бермоқдалар. Бу мутлақо нотўғридир. Ким бу гапни эшитса, асло қабул қилмаслиги керак. Агар олдин билмай қабул қилса, энди ундан қайтиб, пайпоққа масҳ тортмаслиги керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat