Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Боин талоқдан сўнг уч талоқ тушадими?

10:51 / 17.07.2013 | nuriddinh | 3227
Хотин ғазабнок вақтида бир аёл: “Бу нарсаларни мана ерингиз билан келишиб олинг” деб айтди. Хотин еса “Бу менинг ерим емас” деб айтди. Шунда ғазабнок ер орлиги келиб: “Талоқсан, бир талақсан” деб айтди. Қўшимча ўрнида, шу вақтга қадар ер-хотин фарзанд кўришганди. Фарзандлари 140 кунлик бўлган. Аёл нифосидан сўнг 100 кун яъни тўлиқ 3 ойи 10 кун ўтган эди. Шу вақт оралиғида ер-хотин орасида жинсий яқинлик бўлмаганди. Маълум муддат бирга яшамаган ҳам, аёл онасиникида, опасиникида яшаган… Йўлда эркак аёлга ғазабнок бўлмагин, бўлмаса “Йанаям яхши жавобингни ҳам оласан. Жаҳлимни чиқармагин” деб тушунтиришга ҳаракат қилди. 5-10 минутдан сўнг эркакка аёл томондан телефон қилишди. Аёлнинг ғазаби еса босилмай ғазаби кучайиб гапира кетди. Эркак ҳам жуда ғазабнокда орлиги келиб аёлга қараб “Уч талоқсан, уч талоқ” деди. Аёл нарсаларини олиб кетган… Саволим шундан иборатки, аввал айтилган “Талоқсан, бир талоқсан” сариҳ лафсдан сўнг боин(йенгил) талоқ тушганми? Улар ўртасида фарзанд кўрганларидан сўнг жинсий яқин бўлмаган. Нифосдан сўнг еса 100 кун ўтган. Йанглишмасам, иддаси чиққанлиги боис… Ёки 10-15 минутдан кейинги уч талоқ талоқ тушганми? Муборак рўза ойларида вақтингизни ажратганингиз учун раҳмат. Жавобингиз учун ташаккур. Аллоҳ аҳли Ислом учун қилган, қилаётган ва қилмоқчи бўлган ишларингизни ажри савобини зиёда қилсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Идда чиққанидан кейин қилинган талоқ тушмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat